“Реал” футболчиси Африка кубоги рекордини ўрнатди

Спорт

image

“Реал Мадрид” жамоаси ва Марокаш терма жамоаси ярим ҳимоячиси Браим Диас Африка кубогида кетма-кет бешта ўйинда гол уриб, рекорд ўрнатди. Бу ҳақда ESPN хабар беради.

Манбага кўра, 26 ёшли Браим Диас турнир тарихида кетма-кет бешта ўйинда гол урган биринчи футболчига айланган.

2026 йилги Африка Кубоги доирасида Диаc Марокаш терма жамоаси билан гуруҳ босқичида Комор ороллари, Мали, Замбия терма жамоаларига қарши ўйинда биттадан гол урган. 1/8 финал босқичида эса Танзаниянинг мағлуб этувчи ягона голга муаллифлик қилган бўлса, чорак финалда Камерун терма жамоасига қарши ўйинда ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйган. 

Диаcнинг голлари Марокашни ярим финалга олиб чиқишга ёрдам берган. Эндиликда “Атласчилар” ярим финалда Жазоир-Нигерия ўйинининг ғолиби билан тўқнашади.

Маълумот учун, Испанияда туғилган Диаc ўсмир ва катталар даражасида Испания терма жамоасида ўйнаган, аммо 2024 йилда спорт фуқаролигини ўзгартириб Марокаш терма жамоасига қўшилишга қарор қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Марокаш “Реал Мадрид” Браим Диас Африка кубоги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг