“Реал” Ла Лигадаги энг қиммат харидларни амалга оширди

Спорт

image

Испанияда ёзги трансфер ойнаси расман якунланди. Бир қатор жамоалар янги футболчилар билан сафини мустаҳкамлаган бўлса, айрим клублар етакчиларини қўйиб юбориши ҳисобига кучсизланди. Ёзги трансферлар пайтидаги энг қиммат харидларни “Реал Мадрид” жамоаси амалга оширди.

“Қироллик клуби” “Борнмут”дан Дин Хёйсенни 62,5 миллион евро эвазига сотиб олиб, Ла Лигада 2025 йилги ёзги трансферларидаги энг қиммат харидни амалга оширди.

Иккинчи ўриндаги энг қиммат харид  ҳам мадридликларга тегишли – улар “Бенфика”дан Альваро Каррерасни 50 миллион евро евазига ўз сафига қўшиб олди. Кучли учликни эса яна бир “Реал” футболчиси якунлади: аргентиналик истеъдод Франко Мастантуоно “Ривер Плейт”дан 45 миллион евро эвазига олиб келинди. Шундай қилиб, ёзги бозорнинг энг йирик уч трансфери тўлиқ мадридликларга тегишли бўлди.

Тўртинчи энг қиммат харидни “Атлетико Мадрид” амалга оширди – улар “Вильярреал”дан Алекс Баэнани 42 миллион еврога харид қилди. Бешталикка эса “Вилярреал” қўшилди: улар “Лион”дан Жорж Микаутадзени 31 миллион еврога трансфер қилди.

Маълумот учун, 3-турдан сўнг “Реал Мадрид” 9 очко билан Ла Лига пешқадамига айланди. Шунча очкога эга “Атлетик Бильбао” тўплар фарқи эвазига 2- ўринда бормоқда қолмоқда. Кучли тўртликни эса “Вильярреал” ва “Барселона” (7 очко) якунлаб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

трансфер Ла Лига “Реал”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг