Родриго бир шарт эвазига “Реал”да қолмоқчи

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби вингери Родриго Гоес испан клубини тарк этишга қарор қилди. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.

Манбага кўра, бразилиялик футболчи “Реал”да ўзи муносиб эътироф ололмаяпти, деб ҳисобламоқда, чунки барча эътибор бошқа ҳужумкор юлдузлар – Килиан Мбаппе, Винисиус Жуниор ва Жуд Беллингемга қаратилган.

Қайд этилишича, Родриго клубда қолиши мумкин бўлган ягона шарт – бу Хаби Алонсонинг бош мураббий этиб тайинланиши. Агар Алонсо 24 ёшли бразилиялик футболчидан қолишни сўраса, вингер шошилинч трансферни талаб қилмайди.

Жорий мавсумда Родриго барча турнирларда 51 та учрашувда қатнашиб, 14 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. “Transfermarkt”га кўра, футболчининг баҳоси 100 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Родриго Хаби Алонсо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг