Роналду қимматбаҳо автомобиль сотиб олди
Спорт
−
07 Май 9450 1 дақиқа
“Ал-Наср” ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду қиймати 1,32 миллион доллар автомобиль сотиб олди. Бу ҳақда “The Touchline” нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, ушбу эксклюзив модель “Refined Marques” томонидан махсус модификация қилинган бўлиб, қиймати тахминан 1,32 миллион долларга баҳоланмоқда.
Автомобиль жуда чекланган серияда ишлаб чиқарилган — бутун дунё бўйлаб атиги 20 дона мавжуд. Роналдунинг буюртмаси эса ўзига хослиги билан ажралиб туради: машина “Ал-Наср” клубининг сариқ ва кўк рангларида безатилган ҳамда эшик токчаларига “CR7” ёзуви туширилган.
Маълумот учун, Криштиану Роналду 2023 йилдан буён “Ал-Наср” сафида тўп суриб келмоқда. 41 ёшли Роналду жорий мавсумда Саудия Про-лигасида 25 та голга муаллифлик қилди.
Live
Барчаси