Роналду ММА оламига қўшилди

Спорт

image

 Футбол бўйича Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду аралаш яккакурашлар бўйича WOW FC (The Way of Warriors FC) компаниясининг ҳаммуаллифига айланди. Бу ҳақда “Gamereactor” нашри хабар берди.

40 ёшли Роналду 2019 йилда асос солинган ва Испанияда кўплаб йирик жангларга мезбонлик қилган WOW FC компаниясига сармоя киритди. Мазкур промоутерлик ташкилоти сўнгги йилларда тез суръатларда ривожланиб бораётган ММА брендлардан бири ҳисобланади. 2024 йилда енгил вазн тоифасида UFC чемпиони бўлган испаниялик жангчи Илия Топурия ҳам компания акциядорлари сафига қўшилган эди.

“Биз чин дилдан ишонадиган қадриятлар интизом, ҳурмат, қатъият ва мукаммалликка доимо интилиш бизни бирлаштиради. WOW FC кучли ва ноёб лойиҳани яратмоқда. Аралаш яккакурашларни янги босқичга кўтариш ва келажак авлодни илҳомлантиришга ҳисса қўшаётганимдан фахрланаман”, дея ёзади Роналду ижтимоий тармоғида.

WOW FC ўз инвестициялари орқали Испаниядан ташқарида Европа, Яқин Шарқ ва бошқа минтақаларда кенгайишни мақсад қилган. Ташкилот томошабинлар ва спортчилар ўртасидаги алоқаларни чуқурлаштириш, спортни “янада қулай ва бойроқ тажриба” сифатида тақдим этиш учун янги ташаббусларни ишлаб чиқмоқда. Испанияда WOW FC тадбирларига ташриф буюрувчилар сони йилдан йилга ўсмоқда, ҳар бир шоуда эса 5000 дан ортиқ томошабин қатнашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналду Португалия терма жамоасининг Миллатлар лигасидаги ғалабасини нишонлаш мақсадида ҳар бир жамоадошига “Jacob & Co” компаниясидан махсус тайёрланган ҳашаматли соат совға қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду ММА Илия Топурия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг