Россия Киевга зарба берди. Қурбонлар ва ярадорлар бор

Олам

image

Бугун, 14 мартга ўтар кечаси Россия томонидан Киев вилоятига ракета ва дронлар билан берилган оммавий зарбалар оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, яна 15 киши жароҳатланди. Бу ҳақда вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Николай Калашник маълум қилди.

Қайд этилишича, вилоятнинг тўртта тумани ўққа тутилган. Энг катта талофатлар Обухов ва Бровари туманларида қайд этилган. Умумий ҳисобда 30 дан ортиқ объект, жумладан, кўп қаватли ва хусусий тураржой бинолари, ўқув юртлари, ҳаётий муҳим инфратузилма корхоналари, ишлаб чиқариш ва омборхоналар ҳамда автомобиллар шикастланган.

“Insider.ua” нашрининг ёзишича, ҳужумдан кўзланган асосий нишонлар Триполе ИЭС (иссиқлик электр станцияси) ҳамда Киевни Ривне АЭС (атом электр станцияси) билан боғловчи Наливайковкадаги подстанция бўлган.

Киев шаҳри ва Киев вилоятининг Буча туманида электр энергиясини фавқулодда ўчириш тартиби жорий этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина қўшинлари Россиянинг Брянск шаҳрига ракета зарбаси берган эди. Ҳодиса оқибатида 12 киши жабрланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Киев Николай Калашник

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг