Россия НАТОга ҳужум қилмайди – Захарова

Олам

image

Россия НАТО ҳужуми содир бўлган тақдирда барча мавжуд имкониятлардан фойдаланишга мажбур бўлади, бироқ альянснинг ўзига ҳужум қилишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова маълум қилди.

“Биз яна ва яна такрорлаймиз, НАТО давлатларига ҳужум қилиш режаларимиз йўқ. Аммо, шу билан бирга, альянс ўз контингентларини Россия чегаралари яқинида кўпайтираётгани фонида хавфсизликни таъминлаш учун зарур барча чоралар кўрилмоқда. Қисқача айтганда, биз воқеаларнинг ҳар қандай ривожига тайёрмиз, шу билан бирга, доимо тинчлик, дўстлик ва тенг ҳуқуқли ҳамкорлик тамойилларидан келиб чиқамиз”, дейди Захарова.

Унинг айтишича, НАТО мамлакатлари вакилларининг бундай баёнотлари “ўз аҳолисига психологик таъсир кўрсатиш бўйича режалаштирилган кампания бўлаётгандек таассурот уйғотади.

“Агар НАТО стратегларида Россияга ҳужум қилиш каби тентакона ният пайдо бўлса, улар шубҳасиз билишлари керакки, биз Россия раҳбарияти мунтазам айтиб келаётганидек, қўлимиздаги барча имкониятлар билан жавоб берамиз”, дейди у.

Ҳарбий эксперт Василий Дандикиннинг сўзларига кўра, агар Калининград вилояти тўлиқ блокадага олинса, Россия Европа билан урушга киради. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сербия Президенти Александр Вучич “Pink” телеканали эфирида Европадаги барча давлатлар Россия билан эҳтимолий урушга тайёрланаётганини айтган эди. У бу сўзларни Франция Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари генерал Фабьен Мандоннинг “француз армияси уч-тўрт йил ичида Россия билан тўқнашувга тайёр бўлиши керак”, деган баёнотига изоҳ сифатида билдирган.

Ундан олдинроқ эса Польша Россия билан эҳтимолий урушга тайёргарлик кўриш мақсадида мудофаасини кучайтираётгани ҳақида хабар берилган эди. Хусусан, Польша мудофаа бюджетини сўнгги икки йил ичида 2022 йилга нисбатан уч бараварга оширган. Мамлакат ракета ва артиллерия тизимлари каби қурол-аслаҳа харидларини ҳам кўпайтирган.

Моҳичеҳра Қадамова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

НАТО Россия Александр Вучич Захарова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг