Россия Украинага яна 1245 қурбоннинг жасадини топширди (видео)

Олам

image

Украина Россиядан яна 1245 қурбоннинг жасадини қабул қилиб олди. Шу тариқа, Истанбул келишувларининг репатриация қисми якунланди. Бу ҳақда Украина ҳарбий асирларни даволаш бўйича мувофиқлаштириш штаб-квартираси бугун, 16 июнь куни хабар берди.

Июнь ойи бошида Истанбулда бўлиб ўтган музокаралар давомида эришилган келишувлар доирасида Украина жами 6057 жасадни қабул қилди.

“Ҳуқуқ-тартибот идоралари терговчилари ИИВ экспертиза муассасалари билан биргаликда барча зарур экспертизаларни ўтказиб, ватанга қайтарилган жасадларнинг шахсини аниқлайди”, дейилади хабарда.

Ўтказилган қолдиқлар, Россия томонига кўра, Украина фуқароларига, жумладан, ҳарбий хизматчиларга тегишли.

Айни пайтда Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси раҳбари, Россия Президенти ёрдамчиси Владимир Мединский Украина Қуролли кучларининг жами 6060 нафар ҳалок бўлган офицер ва аскарларининг жасади Украинага топширилганини, шу тариқа Россия “Истанбулда берган ваъдаларини бажарганини” даъво қилмоқда. Россия 78 жасадни қабул қилган.

Ўз навбатида, Россия Мудофаа вазирлиги 16 июнь куни Киевга 1248 нафар ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг жасади топширилгани, Москва эса 51 нафар ҳарбий хизматчининг жасади қабул қилингани ҳақида хабар берди. Россия департаменти “ҳозирги босқичда Украина Қуролли кучларининг ҳалок бўлган яна 2239 нафар ҳарбий хизматчисининг жасадини Украина томонига топширишга” тайёрлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 июнь куни Украина Россиядан 1200 нафар ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларининг жасадини қабул қилиб олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина Владимир Мединский Истанбул келишувлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг