Россия ўз байроғи ва мадҳияси билан Олимпиадада қатнашади – Спорт вазири
Спорт
−
14 Апрель 6601 1 дақиқа
Россия спорт вазири ва мамлакат Олимпия қўмитаси раҳбари Михаил Дегтярев 2028 йилда Лос-Анжелесда (АҚШ) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларида Россия терма жамоаси миллий рамзлар билан тўлиқ таркибда иштирок этишига ишонч билдирди.
“Менинг бу борадаги ишончим 99 фоизни ташкил этади. Байроқ ва мадҳияга эга Россия терма жамоаси баҳсларда иштирок этадди. Биз барча журналистлар билан 2028 йилнинг ёзида Лос-Анжелесга борамиз”, дейди Дегтярев.
2024 йилда Парижда бўлиб ўтган Олимпиадада 15 нафар россиялик спортчи ўйинларда нейтрал сифатида иштирок этди. 2026 йилда Италияда бўлиб ўтадиган Қишки Олимпиада ўйинларига Россия терма жамоасидан қанча спортчи бориши ҳозирча номаълум.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқаро футбол федерацияси (FIFA) президенти Жанни Инфантино тез орада Россия жамоалари халқаро мусобақаларга қайтишига ишонч билдирганди.
Live
Барчаси