Россияда қирғизистонлик фуқаро ўлик ҳолда топилди
Олам
−
14 Май 2772 1 дақиқа
Россиянинг Новосибирск шаҳрида 28 ёшли Қирғизистон фуқаросининг жасади топилди. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги бу ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Қайд этилишича, Қирғизистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси ходимлари Новосибирск вилоят клиник шифохонасининг патологик анатомия бўлимига тезда бориб, у ерда марҳумнинг яқинлари билан биргаликда шахсини аниқлаш ишларини олиб борган.
Натижада вафот этган шахс 28 ёшли Н.А. Ўш вилоятининг Қора-Сув туманида туғилгани аниқланган. Унинг ўлим сабаблари ҳозирча ошкор этилмаган.
Бош консулхона марҳумнинг жасадини ортга юбориш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришда унинг оила аъзоларига зарур ёрдам кўрсатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Москва шаҳрида уч нафар қирғизистонлик ис газидан заҳарланиб вафот этганди.
Live
Барчаси