Россияда мушкул аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият
−
03 Сентябрь 4022 1 дақиқа
Россиянинг Новосибирск шаҳрида мушкул аҳволда қолган ўзбекистонликлар мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.
Қайд этилишича, дипломатлар Новосибирскнинг тегишли идоралари билан ўтказган музокаралари натижасида фуқароларнинг зарур ҳужжатлари олинган ва ёш болали оилани мамлакатга қайтариш учун сертификатлар тайёрланган.
Шундан сўнг, Ўзбекистон фуқаролари Новосибирск халқаро аэропортидан Ўзбекистонга кузатиб қўйилган.
Маълумот учун, 30 июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни муносабати билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Бандлик вазирлиги, Миграция агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 30 июлидан 30 августигача “Ватанга қайтариш” номли хайрия акцияси ўтказилмоқда. Акция доирасида хорижий давлатларда мушкул аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга қайтариш ва уларни самарали реинтеграция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Биринчи навбатда, Туркия, Россия, Қозоғистон, БАА, Саудия Арабистони, Ҳиндистон, АҚШ ва Жанубий Кореяда депортация марказларида сақланаётган аёллар ва болалар Ўзбекистонга олиб келинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Ақтов шаҳрида мушкул вазиятга тушиб қолган 5 ўзбекистонлик мамлакатга қайтарилганди.
Live
Барчаси