Россияда ОМОН Жалолиддин Аҳмадалиевнинг концертига бостириб кирди (видео)
Олам
−
23 Сентябрь 74354 2 дақиқа
Россиянинг Красноярск ўлкаси Емельяновский туманида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари “Корона” банкет залида уюштирилаётган концертга бостириб кирди. Бу ҳақда “Newslab” хабар берди.
Хабарга кўра, Ички ишлар вазирлигининг вилоят бош бошқармаси, Федерал хавфсизлик хизмати ва Россия Миллий гвардияси махсус бўлинмалари ходимлари ўзбекистонлик хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев концерт бераётган кўнгилочар масканда рейд ўтказиб, 620 нафар меҳмонни, жумладан, 210 нафар хорижликни тинтув қилган. Бу тинтув Россияга хориждан борган чет эл фуқаролари ва гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланиши мумкин бўлган шахсларни аниқлаш мақсадида ўтказилган. Уларда тақиқланган нарса ёки моддалар топилмаган.
Шундай бўлса-да, 26 нафар хорижлик полиция бўлимига олиб кетилган. Улардан саккиз нафари Россияда ноқонуний бўлгани аниқланган.
Рейддан сўнг полиция ходимлари томонидан чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Россияга кириш ёки у ерда бўлиш, шунингдек, иммиграция қоидаларини бузганлик учун жами 19 та маъмурий баённома тузилган. Бундан ташқари, Россия Жиноят кодексининг 322.3-моддаси (чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни ноқонуний рўйхатга олиш) бўйича учта иш тўпланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москва шаҳрининг Наро-Фоминская кўчасидаги ҳостелда ўтказилган рейд чоғида 300 дан ортиқ мигрант қўлга олинганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь