Россиядаги ўзбекистонлик мигрантлар сони эълон қилинди
Жамият
−
31 Март 34913 1 дақиқа
Россияда ҳозирда вақтинча ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари сони қарийб 1,3 миллионни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлиси қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Раҳим Ҳакимов маълум қилди.
Қайд этилишича, 2025 йилда 100 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Россияда иш билан таъминланган. Ҳисоботга кўра, уларнинг қарийб 50 минг нафари йирик корхоналарга ишга жойлаштирилган. Жумладан, “Газпром”, “Лукойл”, “Камаз”, “АвтоВАЗ”, Озон ва СПАР компанияларида ишлашмоқда.
Россия Ўзбекистон орасидаги 2025 йилда эришилган келишувлар меҳнат патентини расмийлаштиришнинг айрим босқичларини Ўзбекистон ҳудудига кўчириш имконияти кўриб чиқилмоқда, шунингдек, ишчиларни Россияга жўнашидан олдин тайёрлаш амалиёти кенгайтирилиши мумкин.
Бундан ташқари, Ўзбекистон томони рус тили бўйича тест тизимини кенгайтириш, қўшимча марказлар очишни таклиф қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Меҳнат мигрантларига оила аъзоларини Россияга олиб бориш тақиқланиши мумкинлиги айтилганди.
Live
Барчаси