Саида Мирзиёева “Инсоний биродарлик” мукофоти совриндорларини табриклади

Жамият

image

Бирлашган Араб Амирликларида тинчлик, ижтимоий адолат ва динлараро тотувликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи нуфузли “Инсоний биродарлик” (Zayed Award for Human Fraternity) мукофоти совриндорлари маълум бўлгани, бу йилги мукофот Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тарихий тинчлик келишуви ҳамда ҳуқуқ ҳимоячиси Зарқа Яфталига насиб этгани ҳақида хабар берган эдик. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раиси – мукофот ҳакамлар ҳайъати таркибининг Марказий Осиёдан ягона вакили Саида Мирзиёева мукофотланганларни табриклади. 

“Шайх Зоид номидаги “Инсоний биродарлик” халқаро мукофоти ҳакамлар ҳайъатида иштирок этиш ва 2026 йилги мукофот совриндорларини чин дилдан табриклаш мен учун катта шараф. 

Озарбайжон Республикаси билан Арманистон Республикаси ўртасида эришилган тинчлик келишуви, ҳатто, узоқ йиллар давом этган ва мураккаб низоларни ҳам ҳал этиш мумкинлигини яққол намоён этди”, дейди Мирзиёева. 

У афғонистонлик Зарқа Яфтали номини алоҳида тилга олган. Унинг қизларнинг таълим олиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги кўп йиллик фаолияти изчил ва қатъиятли саъй-ҳаракатлар орқали инсонлар тақдири, бутун ҳамжамиятлар келажагини ўзгартириш мумкинлигини кўрсатишини эътироф этган. 

“Мен учун тинчлик ҳам, қизларнинг таълимга бўлган ҳуқуқлари ҳам жамиятларнинг барқарорлиги ва тараққиёти билан узвий боғлиқ бўлган муҳим қадриятлардир”, дейди Саида Мирзиёева.

Маълумот учун, тақдирлаш маросими 2026 йил 4 февраль куни БМТ томонидан белгиланган Халқаро инсон биродарлиги кунида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Саида Мирзиёева Инсоний биродарлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг