Саида Мирзиёева Тошкент йўлларини назоратга олди. Бугундан иш бошланади

Жамият

image

Бугун, 27 февраль куни махсус тузилган Йўл ҳаракатини ташкил этиш марказида Тошкент шаҳридаги тирбандликлар ва экология масалаларини ҳал қилиш, шунингдек, жамоат транспорти назорати бўйича тақдимот ўтказилди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Қайд этилишича, транспорт тизимини модернизация қилиш ишлари Президентнинг 2025 йил 5 декабрдаги “Тошкент шаҳрида транспорт тизими бошқарувини такомиллаштириш ҳамда тирбандликларнинг олдини олишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Қўшимча қилинишича, яқин кунларда “ақлли” светофорларни ўрнатиш, йўлларга стандартларга мос чизиқлар тортиш ҳамда автотураргоҳларни тўғри ташкил қилиш бўйича белгиланган ишлар бошланади.

“Умид қиламанки, шаҳар ҳокими бошчилигидаги жамоа қарорнинг ижросини тўлақонли таъминлашга бор куч ва имкониятини қаратади. Мен бунинг бажарилишини шахсан назорат қилиб бораман. Пойтахт учун ўта муҳим, жуда зарур бўлган ушбу лойиҳани амалга оширишда жамоага муваффақият тилайман”, дейди Саида Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида тунги вақтда пойга уюштириш ҳолатларининг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилфётгани айтилганди. Шунингдек, Адлия вазирлиги ташаббуси билан ноқонуний пойгаларни ташкил этганлик ва унда иштирок этганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чораларини назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганди.

Бундан ташқари Тошкени шаҳрида 10-синф ўқувчиси BMW билан йўл-патруль хизмати инспекторини уриб юборгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент транспорт Саида Мирзиёева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг