Саида Мирзиёева Самарқанддаги таъмирталаб объектларга борди

Жамият

image

Кеча, 24 апрель куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Самарқанд вилоятидаги бир нечта таъмирталаб объектларни кўздан кечирди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

“Кеча бир қатор инфратузилма лойиҳалари билан танишдик, “Янги Ўзбекистон” массивини ривожлантириш ишларини кўздан кечирдик. Мусиқа мактаби каби янгиланиш ва таъмирга муҳтож объектларни ҳам, Геологлар маҳалласидаги болалар боғчаси сингари капитал таъмирланибгина қолмай, балки тубдан қайта қурилиши зарур бўлган жойларни ҳам кўрдик”, дейди Саида Мирзиёева.

Унинг билдиришича, реконструкциядан кейин Геологлар маҳалласидаги боғча Самарқанддаги энг катта мактабгача таълим муассасаси бўлади ва 600 нафаргача болани қабул қилади.

Шунингдек, ташриф якунида Самарқанд вилояти ва туманлари раҳбарияти билан ҳам учрашув ўтказилган.

“Биз гувоҳи бўлган ва навбатини кутаётган барча ўзгаришлар ҳудудларни ривожлантириш бўйича Президентимиз олиб бораётган йирик тизимли фаолиятнинг бир қисмидир. Раҳбаримиз топшириқларининг жойлардаги ижросини таъминлашга жамоам билан бирга кўмаклашиш, ҳаққоний ҳолатни қоғозлардаги ҳисоботларда эмас, балки ўз кўзим билан кўриш учун ҳам бу ерга тез-тез келиб тураман”, дейди Президент Администрацияси раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саида Мирзиёева Самарқанд вилоятининг Тойлоқ ва Ургут туманларига боргани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Саида Мирзиёева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг