Самарқандда 15 ёшли бола уйландими? (видео)
Жамият
−
08 Январь 21355 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида 15 ёшли бола уйлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.
Аниқланишича, мазкур видеони Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи фуқаро Н.А. (1983 йилда туғилган эркак) ижтимоий тармоққа жойлаган. Видеодаги дастлабки кадрлар 2025 йил ноябрь ойида Пастдарғом туманидаги тўйхонада бўлиб ўтган тўй маросимида тасвирга олинган. Гўёки келин-куёв бўлиб саҳнада ўтирган вояга етмаганлар билан боғлиқ кейинги кадрлар эса туманнинг бошқа тўйхонасида тасвирга олинган.
Болалар тасвирланган видеокадрдаги масканда ҳеч қандай тўй бўлмаган. Н.А. томонидан иккала тасвир бирлаштирилган ва ягона видеоролик шаклида ишланган. Н.А. мазкур роликни ижтимоий тармоқда ўз обуначилари сонини ошириш учун тайёрлагани аниқланган.
Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилиб, фуқаро Н.А. нинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилмоқда. Кўрилган қонуний чоралар юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда вояга етмаганлар билан никоҳ учун жарималар кескин оширилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси