Самарқандда 18 сотих ерни сотишга уринган фермер ушланди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятида 18 сотих ерни 25 минг долларга сотишга уринган фермер қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд туманида фаолият кўрсатувчи “N.N.” фермер хўжалиги раҳбари Н.Н. фуқаро М.А. га “Бадал” МФЙ ҳудудидаги 18 сотих ер майдонини 25 000 АҚШ долларига сотишга келишган. У шундан 8 000 АҚШ долларини бўнак сифатида қўлга киритиб, 17 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида фермер хўжалиги балансидаги 16,9 гектар ерни 56 минг долларга сотишга уринган фермер хўжалиги раҳбари қўлга тушганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд фермер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг