Самарқандда инспектор “ўртакаш” орқали пора олганда ушланди
3-саҳифа
−
13 Май 3825 1 дақиқа
Самарқанд вилоятида тадбиркорнинг ишини ҳал қилиб бериш эвазига 2 200 доллар пора талаб қилган инспектор ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқдарё туман бўлими ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда “Самарқанд сув таъминоти” АЖнинг Оқдарё филиали инспектори М.А “Қ.С.” МЧЖга қарашли хусусий клиникада тегишли рухсатномасиз ичимлик суви ва оқова сув тармоғига ноқонуний улангани ҳолати бўйича ҳисобланган 147 млн сўм зарарни йўқ қилиб бериши эвазига 2 200 доллар талаб қилиб, ушбу пулларни фуқаро Ф.И. инспектор М.А.нинг топшириғига асосан тадбиркордан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 214-моддаси (давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида тижорат банкининг масъул шахслари мижознинг банкка омонат учун қўйган 500 минг доллар пулини талон-торож қилганди.
Live
Барчаси