Саудия Арабистонида 30 йилдан бери илк бор қор ёғди (видео)

Олам

image

18 декабрь куни Саудия Арабистонининг айрим ҳудудларида кутилмаган тарзда қор ёғди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.

Маълум қилинишича, мамлакатнинг шимоли-ғарбий ва марказий қисмларида қор ёғиши кузатилган. Маҳаллий ОАВ Ар-Риёд ва унинг атрофида қор ёғишини “камёб ҳодиса” деб атаган. “Al Arabiya” телеканали эса бу воқеани “тарихий” дея баҳолаб, тахминан 30 йилдан бери бундай ҳолат қайд этилмаганини эслатган. 

Қор ёғишидан олдин синоптиклар ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ҳақида огоҳлантирган. Шунингдек, мамлакатнинг айрим ҳудудларида дўл ва кучли момақалдироқ сабабли қизил ва тўқ сариқ даражадаги об-ҳаво хавфи эълон қилинган.

Мақолада айтилишича, араб мамлакатларида совуқ тушиши ва кучли ёмғирлар билан кечаётган кучли об-ҳаво депрессияси кузатилмоқда, айрим жойларда қор ёғмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони қор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг