“Севилья” мухлислар сабаб жазоланди
Спорт
−
04 Декабрь 631 2 дақиқа
Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Испания Ла Лигаси доирасидаги “Севилья” ва “Бетис” ўртасидаги дербида “Севилья” мухлисларининг майдонга турли нарсалар ташлагани сабаб клуб Тартиб-интизом қўмитаси томонидан 45 минг евро жаримага тортилди. Бу ҳақда “Football-espana” нашри хабар берди.
Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мухлислар майдонга турли нарсалар ташлади, натижада бош ҳакам Хосе Мунуэра ўйинни тўхтатишга мажбур бўлди. Мухлислар тўхтамаганидан сўнг футболчилар хавфсизлик учун майдондан олиб чиқилди.
Ҳодиса “Севилья” ярим ҳимоячиси Жоан Жорданга пластик буюмлар улоқтирди. Шу билан бирга, “Бетис” дарвозабони Алваро Валлесга ҳам пластик шиша ва бошқа нарсалар ташланди. Ўйиннинг якунига атиги икки дақиқа қолганда ўйин тўхтатилди, бироқ 15 дақиқадан сўнг ўйин давом эттирилди.
Шунингдек, Тартиб-интизом қўмитаси дербида қизил карточка олган Исаак Ромерони икки ўйинга дисквалификация қилди.
Маълумот учун, ҳозирда “Севилья” Ла Лига турнир жадвалида 16 очко билан 13-ўринда бормоқда. “Бетис” эса 24 очко жамғарган ҳолда, 5-поғонани банд этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UEFA жорий йилнинг октябрь ойида Лондонда “Арсенал”га қарши бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси учрашувида “Атлетико Мадрид” мухлисларининг “ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлари” сабаб клубга 30 минг евро жарима қўллаган эди.
Live
Барчаси