Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди
Спорт
−
06 Октябрь 10503 1 дақиқа
Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Тошкентдаги “Ҳумо Арена” мажмуасида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Унда ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов ҳам жанг қилади. Бу ҳақда спортчи ўзининг Instagram'даги саҳифасида маълум қилди.
“Жангимиз тўсатдан чиқиб қолди. Худо хоҳласа, 14 ноябрь куни ҳаммани “Ҳумо Арена”да кутамиз. Асосий кардда ўзим бўламан. Рингга энг охирги бўлиб чиқаман. Яъни, асосий жанг менинг иштирокимда бўлиб ўтади. Худо хоҳласа, жуда чиройли жанг бўлиши керак. Яқин орада рақиб ҳам эълон қилинади. Тўсатдан чиқди, ўйланмай рози бўлдим. Акс ҳолда, яна АҚШга учиш керак бўларди”, деди Ғиёсов Instagram саҳифасида.
Маълумот учун, “Ҳумо Арена” да бўлиб ўтадиган профессионал бокс оқшомида Ғиёсовдан ташқари Лазизбек Муллажонов, Аълохон Абдуллаев каби ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам Ғиёсов жорий йилнинг 13 апрель тонгида Американинг Атлантик-Сити шаҳрида ўтказилган профбокс кечасида рингга кўтарилиб, профрингдаги 17-ғалабасига эришганди.
Live
Барчаси