Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга йўл олди
Жамият
−
15 Май 1317 1 дақиқа
Бугун, 15 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
“Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш” мавзусида ўтказиладиган йиғилиш кун тартибидан савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация ва экология соҳаларида минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Етакчилар рақамли инфратузилмани ривожлантириш, инновацион технологияларни жорий этиш ҳамда сунъий интеллектни амалда қўллашга алоҳида эътибор қаратади.
Тадбир якунида Туркистон декларациясини қабул қилиш кўзда тутилган.
Live
Барчаси