Шавкат Мирзиёев Хоманаийнинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Президенти Масъуд Пезешкиёнга Эрон Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор этилган мактуб йўллади. Бу ҳақда Эроннинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиёнга йўллаган мактубида Ислом инқилоби раҳбари Оятуллоҳ-ул-узмо Саййид Али Ҳоманаийнинг шаҳодати муносабати билан ҳамдардлик билдирди”, дейилади элчихона хабарида.

Қайд этиш жоиз, бунгача Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқдаги вазият туфайли ҚатарҚувайт ва Бирлашган Араб Амирликлари халқига ҳамдардлик билдирган ҳамда Уммон султонлигини ва Иорданияни қўллаб-қувватлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Исроил ва АҚШнинг Эронга зарбалари жорий йилнинг 28 февраль куни эрталаб бошланди. Ҳужумлар давомида Эрон Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий ўлдирилган – унинг жасади Теҳрондаги қароргоҳи вайроналари остидан олиб чиқилган. Шунингдек, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси раҳбари Муҳаммад Пакпур ва Мудофаа вазири Амир Насирзода ҳам ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Эрон Оятуллоҳ Али Хоманаий Масъуд Пезешкиён

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг