Шавкат Мирзиёев Нарендра Модига таъзия йўллади

Жамият

image

Бугун, 15 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Уттар-Прадеш штатида кучли ёғингарчилик ва бўрон оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон Президенти Драупади Мурму ва Бош вазири Нарендра Модига таъзия мактуби йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этган, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 май куни Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида содир бўлган кучли бўрон ва ёмғир оқибатида 111 киши ҳалок бўлганди ҳамда 72 киши жароҳат олганди.

13 май куни кечқурун штатнинг бир неча ҳудудларида чанг бўрони, ёмғир ва момақалдироқ кузатилган. Ҳалок бўлганларнинг бир қисми қулаган дарахтлар, бошқалари эса бузилган иншоотлар ва чақмоқ уриши оқибатида вафот этган. Табиий офат оқибатида 114 бош чорва моллари ҳам нобуд бўлгани хабар қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев таъзия Нарендра Моди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг