Шавкат Мирзиёев ўтган йили 26 та давлатга олий даражадаги ташриф амалга оширди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йилда 26 та давлатга олий даражадаги ташриф амалга оширган. Бу ҳақда бугун, 15 январь куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти юзасидан видеоселектор йиғилишида айтилди.

“Бугун сизлар билан жаҳонда кескин геосиёсий ўзгаришлар бўлаётган, давлатларнинг суверенитетига хавф-хатарлар тобора кучайиб бораётган мураккаб пайтда учрашиб турибмиз.

Бундай шароитда ташқи сиёсат соҳасидаги фаолиятимизни танқидий муҳокама қилиб, Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолиятини янгича ташкил қилиш кераклигини даврнинг ўзи тақозо этмоқда”, дейди Президент сўзининг аввалида.

Давлат раҳбари ташқи сиёсат борасида 2025 йил кўп жиҳатдан натижадор бўлганини қайд этган.  Хусусан, ўтган йили 26 та хорижий давлатга олий даражадаги ташрифлар амалга оширилган. Янги тарихда илк бор Болгария, Финляндия, Словакия, Сербия, Иордания ва Парагвай раҳбарларининг Ўзбекистонга ташрифлари ташкил этилган.

“Марказий Осиё плюс” форматидаги кўп томонлама мулоқотлар сермаҳсул бўлган. Сўнгги йилларда 11 та давлат билан стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилиб, уларнинг умумий сони 19 тага етган. Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикистон билан иттифоқчилик муносабатлари йўлга қўйилган.

“Очиқ, прагматик, пухта ўйланган ва ташаббускор ташқи сиёсатимиз натижасида Ўзбекистон глобал тинчлик ва дипломатия марказларидан бирига айланиб боряпти”, дейди Президент.

Хорижий давлатларда 2017 йилдан буён 16 та янги дипломатик ва консуллик ваколатхонаси очилиб, уларнинг сони 60 тага, дипломатик алоқа ўрнатилган давлатларнинг сони эса 165 тага етган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ташқи ишлар вазирлиги олий даражадаги ташриф

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг