Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” доирасида кўчат экишни бошлади
Жамият
−
01 Апрель 2617 1 дақиқа
Бугун, 1 апрель куни Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш тадбирида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугунги тадбир ўтказилаётган жойда 108 гектар майдонда Миллий дендрология боғи ташкил қилинмоқда.
Бу ердаги “Яшил” университет ҳудудида “Илм – лойиҳа – амалиёт” занжири асосида барпо этилаётган «ин-витро» лабораторияси, Доривор ўсимликлар ҳамда Уруғчилик ва селекция марказлари ҳам шу йилнинг ўзида ишга туширилади.
Президент тадбирда қатнашаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўрмонлар бўйича форуми раиси Исмоил Белен, ушбу форумнинг котибияти директори Жулет Биао, хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик корпуси вакиллари ҳамда барча иштирокчиларга самимий миннатдорлик билдирган.
Шундан сўнг Президент тадбир қатнашчилари билан биргаликда Миллий дендрология боғининг илк 5 гектарида манзарали кўчатлар эккан.
Бу билан бир вақтда республика ҳудудларида 21 мингга яқин фуқаролар яна 164 гектар майдонда 88 минг туп кўчат ўтқазади.
Live
Барчаси