Шомуродов ассист амалга оширган ўйинда “Рома” ғалаба қозонди

Спорт

image

Кеча, 4 май куни Италия А Серияси 35-тури доирасида “Рома” ўз уйида “Фиорентина”ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ўйинда римликлар сафида ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ассист амалга оширди.

Учрашув мезбонларнинг фаоллигида бошланди. Ҳужумлардан бирида Шомуродовнинг йўллаган хавфли зарбасини Де Хеа қайтарди. Бурчак зарбасидан кейин Шомуродов тўпни боши билан ҳужумдаги шериги Артём Довбикка узатди. Украиналик футболчи эса деярлт бўш қолган дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни очди. Иккинчи тайм бошида ассист амалга оширган Элдор Шомуродов алмаштирилди. 

Ўйин якунига қадар ҳисоб бошқа ўзгармади ва Клаудио Раньери бошчилигидаги “Рома” очколар сонини 63 тага етказиб олиб, турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб келмоқда. “Фиорентина” эса 59 очкоси билан 8-ўринга жойлашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рома Элдор Шомуродов Фиорентина Италия А Серия 35-тур

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг