Шомуродов ва Файзуллаев бош мураббийсиз қолди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаевнинг клуби – Истанбулнинг “Башакшеҳир” жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Клубимиз бош мураббий Чағдаш Атан билан ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилди. Икки мавсум давомида фидойилиги, профессионаллиги билан бир қаторда жамоамизни кетма-кет икки марта Еврокубоккга олиб чиқиб, клуб анъанамизни давом эттирган Чағдаш Атанга миннатдорлик билдирамиз ва унинг кейинги мураббийлик фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз”, дейилади хабарда.

Туркия нашрларининг ёзишича, Чағдаш Атаннинг ўрнига “Боруссия Дортмунд”нинг собиқ бош мураббийи Нури Шаҳин олиб келиниши мумкин. У билан аллақачон музокаралар бошланган.

“Боруссия Дортмунд”даги фаолиятини якунлагач бир муддат дам олган 36 ёшли ёш мураббий Нури Шаҳин “Башакшеҳир” раҳбарияти билан учрашиш учун Истанбулга келди. Клуб у билан узоқ муддатли лойиҳа режалаштираётгани айтилмоқда”, деб ёзади Karar нашри.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойи бошида Ўзбекистонлик 29 ёшли хужумчи Элдор Шомуродов Италиянинг ”Рома” клубидан Туркиянинг Истанбул шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи “Башакшеҳир” клубига кўчиб ўтганди. Шунингдек, июль ойи охирида Аббосбек Файзуллаев Россиянинг ЦСКА клубидан “Башакшеҳир” клубига ўтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Элдор Шомуродов Башакшеҳир Чағдаш Атан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг