Шомуродовнинг трансфер нархи кўтарилди
Спорт
−
06 Март 10105 1 дақиқа
Нуфузли “Transfermarkt” портали Туркия Суперлигаси футболчиларининг бозор қийматларини янгилади. Унда Элдор Шомуродовнинг бозор нархи 2 миллион еврога юқорилаб, жамоасининг энг қиммат футболчисига айланди.
Янгиланган рўйхатда “Истанбул Башакшеҳир” сафида тўп сураётган яна бир Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Аббосбек Файзуллаев ҳам қайд этилди. Файзуллаевнинг нархи ўзгаришсиз қолиб, 7 миллион еврони ташкил этмоқда. Ҳозирда ўзбекистонлик футболчилар клубида энг қиммат ўйинчилар бўлиб турибди.
Шомуродов Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчилари рўйхатида иккинчи ўринда бормоқда. Етакчилик эса 35 миллион евро бозор қиймати билан Абдуқодир Ҳусановга тегишли.
Бундан ташқари, “Истанбул Башакшеҳир” ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳужумчилар бозор қиймати рейтингида дунё бўйича 227-ўринни эгаллаб турибди.
Маълумот учун, ҳозирда “Истанбул Башакшеҳир” жамоаси Туркия Суперлигасида 24-турдан сўнг 39 очко жамғарган ҳолда 6-поғонани эгаллаб турибди.