Сирдарёда ИИБ ходимлари пора билан қўлга тушди

3-саҳифа

image

Сирдарё вилоятининг Ховос туманида икки нафар ИИБ ходими ўғрилик ишини бости-бости қилиш эвазига пора талаб қилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг октябрь ойида Ховос туманида боғдорчилик билан шуғулланувчи МЧЖга тегишли дала майдонидан полиэтилен целлофан ўғирлаб кетилгани ҳолати бўйича мазкур туман Ички ишлар бўлимига мурожаат келиб тушган.

Шундан сўнг, Ички ишлар бўлими Тезкор-қидирув хизматининг подполковник ва майор унвонидаги 2 нафар катта тезкор ходими ўғриликда гумон қилиб, 4 фуқарони мажбурий тарзда ИИБга олиб кетган. Сўнгра уларни қамаб юбориш билан қўрқитиб, ишни бости-бости қилиш учун 55 млн сўм талаб қилган.

Кейинроқ, тезкор ходимлар “зарарни қоплаш учун” важи билан гумонланувчи шахслардан 24 млн сўм олган.

Шунингдек, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатмаслик, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлламаслик ҳамда тўпланган ҳужжатларни маъмурий жавобгарлик келтириб чиқарувчи ҳолатга тўғрилаб, судга юбориш эвазига қўшимча 11 млн сўм талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур ходимлар таъмагирлик йўли билан 11 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушлнган.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “в“, “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида 500 доллар пора олган Мажбурий ижро бюроси ходими қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора Сирдарё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг