Сирдарёда мебель цехи ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
11:37 1377 1 дақиқа
Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида кеча, 14 июнь куни мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, соат 21:36 да Гулистон шаҳар “Бўстон” МФЙда жойлашган мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлган.
Ёнғин оқибатида ушбу бинoнинг тахминан 55 кв.м майдонида том-шифт қисми ва ички жиҳозлари ёнган. Қутқарувчилар томонидан цехнинг тахминан 220 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Билдирилишича, ёнғиндан куйган ва тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Риштон туманидаги дорихонада ёнғин содир бўлганди. Ёнғин оқибатида дорихонанинг 40 кв.м майдонида ички ва том қисми ҳамда дорихонага яқин жойда бўлган Риштон тумани кўп тармоқли поликлиникасининг 70 кв.м майдонида том қисми ёнган ва зарарланган эди.
Live
Барчаси