“Снос”даги уй учун компенсация ундириб беришни ваъда қилган шахс ушланди
3-саҳифа
−
27 Сентябрь 4315 1 дақиқа
Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида фуқаронинг бузилишга тушган уйи учун 623 млн сўм компенсация ундириб беришни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Термиз тумани бўлими ва ДХХ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Б.Д.” номли баҳолаш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖда норасмий ишлаб келган О.А. фуқаро Д.Б.нинг ишончига кириб, унинг Мустақиллик маҳалласи ҳудудидаги хонадони бузилишга (“снос”) тушганидан фойдаланиб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдами билан 623 млн сўм компенсация пулини тезлаштириб ундириб бериши эвазига 900 доллар ва 1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида Мексика орқали ноқонуний равишда Америкага юборишга уринган шахс ушланган эди. У Самарқанд шаҳри ва Ургут туманида яшовчи 3 фуқаронинг ишончига кириб, зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда уларни Мексика орқали АҚШга юбориш эвазига ҳар биридан 32 минг доллардан, жами 96 минг доллар талаб қилган.
Live
Барчаси