Собиқ баскетбол юлдузи ҳибсга олинди

Спорт

image

49 ёшли собиқ АҚШ Миллий баскетбол ассоциацияси (NBA) юлдузи Чонси Биллапс Федерал қидирув бюроси томонидан олиб борилаётган кенг кўламли тергов доирасида ҳибсга олинди. Унга “Майами Ҳеат” ҳимоячиси Терри Розиэр ва “Кливленд Кавальерс” мураббийи ёрдами билан бир қаторда пул ювиш, фирибгарлик, товламачилик ва ноқонуний қимор ўйинларида иштирок этганлик айбловлари қўйилган. Бу ҳақда “EL MUNDO” нашри хабар берди.


АҚШ прокуратурасининг маълум қилишича, Чонси Биллапс машҳур итальян мафияси  La Cosa Nostra билан боғлиқ покер ўйинларида қатнашган. Тергов ҳужжатларида Бонанно, Гамбино ва Луккезе каби мафия оилаларининг номлари ҳам тилга олинган. Айрим қурбонлар битта ўйиннинг ўзида 1,8 миллион долларгача маблағ йўқотган. Фирибгарлар яширин линзалар ва манипуляция қилинган аралаштириш мосламалари орқали карталарни “ўқиш” технологиясидан фойдалангани айтилмоқда.

Чонси Биллапс ва бошқа гумондорларнинг спортдаги нуфузи, бу ноқонуний тармоққа янги иштирокчиларни жалб этишда муҳим роль ўйнаган. NBA расмийлари тергов якунига қадар Биллапсни фаолиятдан вақтинча четлаштирди.

Бир пайтлар “Mr. Big Shot” лақаби билан танилган Чонси Биллапс 2004 йилда “Детройт Пистонс” жамоаси билан NBA чемпиони бўлиб, финалнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган эди. У 2010 йилда АҚШ терма жамоаси билан жаҳон чемпионлигини ҳам қўлга киритган. 17 мавсум давомида профессионал даражада ўйнаган Биллапс “Бостон”, “Торонто”, “Денвер”, “Миннесота” ва “Детройт Пистонс” клубларида ўйнаган, фаолияти давомида 100 миллион доллардан ортиқ даромад топган.

2014 йилда спортни тарк этган Биллупс телевидение шарҳловчиси сифатида фаолият юритди, 2021 йилдан эса “Портленд Трэйл Блэйзерс” бош мураббийи сифатида ишлаб келаётган эди. Энди эса Биллупс тергов якунига қадар спортдан вақтинча четлатилди. Бир вақтлар ғурур ва совуққонлик тимсоли бўлган “Mr. Big Shot” номи бугун мутлақо бошқа сарлавҳалар остида тилга олинмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик товламачилик баскетбол NBA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг