Соловьёвни бепушт чиқиши мажруҳлиги аломати – Алишер Қодиров

Жамият

image

Россиялик тележурналист Владимир Соловьёвни “бепушт чиқиши унинг чорасизлик ва мажруҳлик даражасидан далолат бермоқда”. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш” партияси раиси Алишер Қодиров ўзининг Telegram’даги каналида ёзди. 

Унинг айтишича, рус шовинистларининг чиқишлари, янги муаммо эмас. Халқаро ҳуқуқ асосларини бузишга даъват, Марказий Осиёда ҳарбий ҳаракатлар ҳақидаги провокацияни совуққонлик билан қабул қилиш керак. 

“Ўзбекистонда ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш ҳамда барча дўст давлатлар билан халқаро ҳуқуқнинг эътироф этилган тамойиллари асосида ҳамкорлик қилиш давлат сиёсатининг устуни бўлиб қолаверади. 

Россия ОАВларида тинмаётган баёнотлар икки давлат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасидаги муносабатлар руҳига нафақат зид, балки бузувчи таъсир кўрсатмоқда”. 

Парламент спикерининг ўринбосари сўзида давом этаркан, Марказий Осиё хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик минтақаси, ўсиш учун янги имкониятлар очаётган жадал тараққиёт ва ҳамкорлик макони бўлиши билан бирга, ҳар қандай тажовузга жиддий жавоб беришга қодир, қондош давлатлар бир бўлган ҳудуд ҳам эканини урғулаган. 

Унинг алоҳида урғулашича, Соловьёвнинг бепушт чиқиши унинг чорасизлик ва мажруҳлик даражасидан далолат бермоқда, холос.

Эслатиб ўтамиз, россиялик  телебошловчи, Кремлга яқин асосий пропагандист Владимир Соловьёв ўзининг ўтган ҳафтадаги жонли эфирида Украина ҳудудига уюштирилган “махсус ҳарбий амалиёт”ни “Россия таъсир доирасидаги бошқа ҳудудларда” ҳам, жумладан Марказий Осиё давлатлари ва Арманистонда ўтказиш зарурлигини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Қодиров Владимир Соловьёв

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг