ССВ тизимидаги ходимларнинг лавозимига лойиқлиги баҳоланади
Жамият
−
06 Май 2262 2 дақиқа
Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ходимларнинг лавозимига лойиқлиги баҳоланади. Бу ҳақда Президентнинг кеча, 5 май куни имзоланган “Соғлиқни сақлаш тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида сўз боради.
Унга кўра, 2026 йил якунига қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг малакасини эгаллаб турган лавозими бўйича баҳоланади. Шунингдек, баҳолаш натижаларига кўра ҳамда меҳнат қонунчилиги талабларига мувофиқ ходимларнинг лавозимга мувофиқлигини таъминлаш, шу жумладан, уларни лавозимда қолдириш, ротация қилиш, қайта тайёрлаш ёки меҳнат шартномаларини белгиланган тартибда бекор қилиш чоралари кўрилади.
Фармонга асосан бошқарув самарадорлиги агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари ходимларининг малакасини эгаллаб турган лавозими бўйича баҳолаш тартибини тасдиқлайди.
Шу билан бирга, 2027 йилдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги стационар хизмат кўрсатувчи республика ва ҳудудий даражадаги тиббиёт муассасаларига раҳбарлар қуйидаги шартлар асосида лавозимга тайинланади:
- меҳнат шартномаси 5 йилгача бўлган муддатга тузилади;
Лавозимга тайинлангандан сўнг:
- олти ой муддатда тиббиёт муассасасини ривожлантириш дастурини (бизнес-режа) ишлаб чиқади ва Соғлиқни сақлаш вазирлигида ҳимоя қилади;
- бир йил муддатда тиббиёт менежменти ва молиявий бошқарув бўйича малака ошириши талаб этилади;
- тиббий амалиёт билан шуғулланишига йўл қўйилмайди (алоҳида ҳолларда соғлиқни сақлаш вазири томонидан илмий-амалий мақсадлар учун тиббий фаолият билан шуғулланишга рухсат берилиши мумкин);
- фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) (тиббий хизмат сифати, молиявий интизом, бошқарув самарадорлиги, рақамлаштириш, кадрлар сиёсати ва бошқа кўрсаткичлар) асосида баҳоланади ҳамда белгиланган кўрсаткичларга эришилмаган тақдирда меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти деярли тўлиқ таркибда алмаштирилгани ҳақида хабар берилган эди. Хусусан, Асилбек Анварович Худаяров Соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти шўба мудири лавозимида ишлаётган Элдор Эркинович Одилов эгаллади.
Live
Барчаси“Ягона Корея” ғояси ўлди
06 Май