Сунъий интеллект таҳдиди остидаги касблар эълон қилинди

Технология

image

Microsoft компанияси ўзининг янги тадқиқотида сунъий интеллект (СИ) таъсирига энг кўп дучор бўлиши мумкин бўлган касбларни аниқлади. Тадқиқот “Microsoft Research” томонидан олиб борилган.

Сунъий интеллект энг кўп таъсир қилиши мумкин бўлган касблар:

  • Таржимонлар;
  • Ёзувчилар;
  • Тарихчилар;
  • Мижозлар билан ишлаш бўйича ходимлар;
  • Стюард(эсса)лар;
  • Сотувчилар;
  • CNC дастурчилари (сонли бошқарув тизимлари);
  • Телефон операторлари;
  • Чиптахона кассирлари;
  • Радио бошловчилари ва DJ’лар.

Microsoft мутахассисларининг таъкидлашича, айнан шу соҳаларда СИ технологияларининг жадал жорий қилиниши кузатилмоқда. Бироқ бу инсонларни тўлиқ алмаштириш дегани эмас, балки инсон ва технология ўртасидаги янги ҳамкорлик моделининг кучайиши, яъни СИ ёрдамида иш самарадорлигини ошириш эканини англатади.

Шу билан бирга, Microsoft энг кам таҳдид остида бўлган касбларни ҳам эълон қилди:

  • Жиҳозлар операторлари;
  • Қўлда ишловчи мутахассислар;
  • Тиббиёт ходимлари;
  • Массажчилар.

Бу соҳалар СИ учун жисмоний ҳаракат, сезги ва моторика талаб қилинадиган вазифалардан иборат бўлгани учун автоматлаштириш даражаси паст деб баҳоланган.

Microsoft'нинг ўз сунъий интеллект ёрдамчиси – Copilot Windows ва Edge браузерларига интеграция қилинган. Шунингдек, Azure платформасида ChatGPT, DALL·E ва Grok каби илғор генератив моделлар фаолият юритмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда Xueba 01 (“Зўр ўқувчи”) исмли одамсимон робот илк бор мамлакатнинг етакчи университетларидан бирининг драма ва кино йўналишидаги докторантура дастурига қабул қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Microsoft Сунъий интеллект

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг