Сўз озарбайжонликларга: Россия ўзини йиғиштирсин

Интервью

Рус медиаси Озарбайжонга ҳужум қилишни сўрамоқда north_east

Рус медиаси Озарбайжонга ҳужум қилишни сўрамоқда

Ўтган йилнинг 25 декабрь куни Azerbaijan Airlines авиакомпаниясининг Баку-Грозний йўналишидаги самолётнинг Россия томонидан уриб туширилиши ва оқибатда 38 киши ҳалок бўлиши ортидан ёмонлашиб, жорий йилнинг июнь ойи охирида Екатеринбург шаҳрида ўтган йиллардаги қотиллик иши доирасида асли озарбайжонликлар қўлга олиниб, рейд давомида икки киши – ака-ука Сафаровларнинг вафот этишидан кейин ғоят таранг вазиятга келиб қолган Озарбайжон-Россия муносабатлари ҳалигача яхшилангани йўқ. Ушбу кескинликлар фонида Кавказ давлати бошқа собиқ совет мамлакатларидан фарқли ўлароқ Путин бошқарувидаги ўлкага ўз услубида, терс ва қатъий жавоб қайтари, ҳатто ушбу ҳолат Озарбайжонда рус тилида таълим берувчи мактабларнинг ёпилиши  ҳақидаги миш-мишларни келтириб чиқарди. Яқинда Бакуда бўлиб қайтган QALAMPIR.UZ жамоаси эса юқоридаги ҳолатлар бўйича озарбайжонликларнинг муносабати билан қизиқди.

Бизга илк дуч келган суҳбатдошимиз Озарбайжон ҳар доим ўз чегаралари, ҳудудий яхлитлигини ва фуқароларини ҳимоя қилиб келгани, бундай вазият мамлакат тарихида у ёки бу шаклда кўп бор юз берганини ва озарбайжонлар доим иродали халқ сифатида буларни енгиб келганини таъкидлади. Шунингдек, у босқинчилик руҳидаги ҳар қандай тизимга муносиб жавоб қайтариш зарурлиги урғулади.

“Умумий олиб қараганда, Озарбайжон ҳамиша ўз чегараларини, ерларини ҳимоя қилиб келган ва бир халқ сифатида жуда кучли иродага эга. Биз доимо хоҳ руслар, хоҳ бошқа миллатлар тарафидан бўлсин кўп бора тазйиққа учраганмиз ва бугунги вазиятни ҳам соғлом шаклда бир давлат, халқ сифатида босиб ўтамиз. Албатта, мигрантларимиз билан боғлиқ вазиятга салбий қарайман. Биз бу ҳолатни хавотир билан қабул қилмоқдамиз. У ердаги озарбайжонлик ватандошларимизнинг аҳволи биз учун доимо муҳим. Мен энди русларнинг бошқа мигрантларга нисбатан ҳам қилаётган муносабатларига “тўхта” дейиш вақти келган, деб тушунаман ва барча тазйиққа учраётган миллат вакилларидан бу муносабатларга қарши эътироз кутиб қоламан”, деди у.

Яна бир қанча одамлар эса илиқ муносабатларни сақлаб қолишни, рус мактаблари ёпилмаслиги кераклигини қайд этиб, вазиятни тинч, дипломатик йўл билан ҳал қилиш лозимлигини, мигрантларга чиройли муносабатда бўлиб, ҳамма ўзини билиши ва борди-келди давом этиб, Озарбайжон Озарбайжон, Россия Россия бўлиб қолиши кераклигини айтди.

“Рус мактаблар ёпилмасин дейман чунки буни зиёни йўқ. Аммо юзага келган кескинликни вақт кўрсатади. Лекин мигрантларимизга нисбатан олиб борилаётган сиёсатга муносабатим манфий, одамларга илиқ муомалада бўлиш керак”, дейди улардан бири.

Бошқалар шунча кўнгилсиз воқеа ва ҳодисалар содир бўлишига қарамай дўстона алоқаларни асраб қолиш кераклигини билдираётган вақтда яна бир суҳбатдошимиз Россиянинг мигрантларга ва минтақадаги давлатларга нисбатан олиб бораётган сиёсатини кескин қоралаб, Федерация ҳаддини билиши кераклигини таъкидлади. Қолаверса у Озарбайжонда рус тилида таълим берувчи мактабларнинг давлат томонидан молиялаштирилишига қарши эканини билдирди.

“Озарбайжонда рус тили мактаблари хусусий бўлиши керак, аммо давлат томонидан молиялаштирилиши тўғри эмас. Агар рус тили давлат мактаблари бўлса, инглиз тили  мактаблари, араб тили, турк тили мактаблари ҳам бўлиши керак. Агар хусусий бўлса, марҳамат, лекин Озарбайжонда 300 дан ортиқ рус тили давлат мактаблари бор. Нега? Нега бундай бўлиши керак? Нега ҳукумат бунга пул сарфлаши керак? Тўғрими? 
Россиядаги мигрантларга тўхталадиган бўлсак, бу жуда ёмон. Зеро улар унутмасин, Россияни Россия қилаётганлар рус миллатига мансуб бўлмаган халқлардир.  140 миллионлик Россиянинг борса 30 миллиони рус бўлса бўлади, бўлмаса йўқ. Қолганлари туркий тилли, славян ва бошқа миллат вакиллари.  Булар охири ўз бошига етади. Тушунишмаяптими ҳаммадан айрилиб қолаётганини? Рус шовинизми ўзини йиғиштириб олсин. Ким бўлибди улар? Уларга маданиятни ота-боболаримиз ўргатган. Атилла, Чингизхон ўргатган. Соқоллари икки метр узунликка тушар эди Чингизхон бориб эпақага солган уларни. Ким бўлибди улар? Ҳаммомни биз ўргатганмиз-ку! Еттитаси битта бочкада чўмилар, ўнтаси битта тоғорада овқатланарди. Биз ўргатганмиз-ку маданиятни”, деди суҳбатдошимиз.

Ушбу сўровномани тўлиқ шаклда юқоридаги видеоплеерда ёки QALAMPIR.UZ’нинг YouTube каналида томоша қилишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант мактаб рус тили сўровнома Озарбайжон-Россия шовиниз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг