Талабалар учун қишки таътил муддати эълон қилинди

Жамият

image

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғига мувофиқ олий, ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари (давлат, нодавлат ҳамда хорижий) ва академик лицейлар талаба ҳамда ўқувчиларининг жорий ўқув йили учун қишки таътил муддати белгиланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, қишки таътил жорий йил 28 декабрдан бошланиб, 2026 йил 10 январига қадар (шу куни ҳам) давом этади. Талаба ва ўқувчиларнинг қишки таътил даврида доимий яшаш ҳудудларига (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига) бориб-келишини қулайлаштириш мақсадида Транспорт вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда “ Uzbekistan Airways” АЖ билан ҳамкорликда қўшимча имкониятлар яратилади.

Шунга мувофиқ, 2025 йил 18 декабрдан 2026 йил 12 январига қадар (шу куни ҳам) талабалар ва ўқувчилар учун 50 фоиз чегирма асосида йўл чипталари сотуви йўлга қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мактабларда қишки таътил жорий йилнинг 28 декабридан бошланиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Талабалар қишки таътил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг