Таниқли режиссёр Батир Базарбоев вафот этди

Жамият

image

Кеча, 15 сентябрь куни таниқли кино ва телевидение оператори, режиссёр Батир Жолдасович Базарбоев 70 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг қизи Шаҳноза Жолдасова ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди. 

“Бугун Ўзбекистон кино арбоблар ижодий уюшмаси, Россия кинематографлар уюшмаси ва Россия кинооператорлар гилдияси бошқармаси аъзоси, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялар университети профессори, отам Батир Базарбоев бу ёруғ дунёни тарк этдилар. У ўз соҳасининг устаси, минглаб шогирдларнинг устози, бутун дунёда маслакдошлари бор инсон эдилар. Онам учун энг яхши умр йўлдош, биз учун эса борини берга ота эдилар”, деб ёзган марҳумнинг қизи.

Маълумот учун, Батир Базарбоев 1955 йилда Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида туғилган. У “Денгиз сув сўрайди”, “Орол қизлари” , “Денгизга етиб бор” , “Аждар йили” , “Ўтган йил” ва бошқа бир қатор илмий-оммабоп, хроник фильмлар оператори ва режиссори сифатида томошабинларга таниш эди.

Эслатиб ўтамиз, 7 сентябрь куни машҳур опера хонандаси, Алишер Навоий номидаги савлат академик катта театри солисти Яника Багрянская Туркия клиникаларидан бирида узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этганди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

вафот этди режиссёр Батир Базарбоев Шаҳноза Жолдасова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг