Темур Кападзе МТЖ билан хайрлашув хатини ёзди
Спорт
−
10 Ноябрь 10880 1 дақиқа
Аввалроқ, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи, ўтган ой бошидан буён Фабио Каннаварога ёрдамчилик қилаётган Темур Кападзе миллий терма жамоадан кетгани ҳақида хабар берилганди. У ўзининг Instagram саҳифасида жамоа билан хайрлашув мактубини ёзди.
“Миллий жамоа билан фаолиятим ниҳоясига етди. Бу йиллар ҳиссиётлар, ғалабалар ва унутилмас тажрибалар билан тўла бўлди. Футболчилар, жамоа штаби ва федерацияга ишонч ва ҳамкорлик учун миннатдорлик билдираман. Айниқса, мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат! Бу жамоанинг бир қисми бўлганимдан фахрланаман. Жамоага келгусидаги ўйинларда омад ва янги ютуқлар тилайман!” дейди Кападзе.
Эслатиб ўтамиз, Темур Кападзе ўз хоҳишига биноан лавозимидан озод этилишини сўраган. Мутахассисга бошқа таклиф тушган ҳамда у ўз мураббийлик фаолиятини бош мураббий сифатида давом эттириш ниятида.
Олдинроқ, Кападзе Индонезия миллий терма жамоасини бошқариш учун номзодлар қаторида тилга олинаётгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси