“Толибон” Навоийга янги ҳайкал қуряпти (видео)
Олам
−
21 Август 12517 1 дақиқа
Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида Алишер Навоий ёдгорлиги лойиҳасининг бошланишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов хабар берди.
“Бугун Мозори Шариф шаҳрида Алишер Навоий ёдгорлиги лойиҳасининг бошланишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди”, деб ёзди у ўзининг Telegram-каналида.
Қайд этилишича, тадбирда шаҳар ҳокими, мутасадди раҳбарлар, Афғонистон шимолидаги Ташқи ишлар вазирлиги ваколатхонасининг раҳбари ҳамда ушбу шаҳардаги Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари иштирок этган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг февраль ойида Алишер Навоийнинг Мозори Шарифдаги ушбу ҳайкалига қисман зарар етказилган эди. Ўшанда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов ҳолатга муносабат билдириб, бу ишни “вандализм” деб атаган. Куни кеча бу ҳайкал бутунлай қўпориб ташланди. “Толибон” Ўзбекистонга бу ҳолатни ёдгорлик ўрнатилган жой буюк аллома хотирасига етарлича муносиб эмаслиги билан оқлади ва тез орада ҳайкал қайта қурилишига ваъда берди.
Live
Барчаси