Тошкент метросида бегона аёлга шилқимлик қилган йигит қамалди
3-саҳифа
−
25 Ноябрь 3600 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган “Новза” метро бекатида бегона аёлга шилқимлик қилган йигит 5 суткага қамалди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжати билан танишди.
Ҳужжатга кўра, 21 ёшли йигит жорий йилнинг 12 ноябрь куни “Новза” бекатида бегона аёлнинг орқа тарафига жинсий аъзосини теккизиб, унинг шаъни ва қадриятини таҳқирлаш орқали маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилгани аниқланган.
Кеча, 24 ноябрь куни бўлиб ўтган судда йигит айбини тан олиб, пушаймонлигини билдирган, жабрланувчи воқеани тасдиқлаган ва ҳуқуқий чораларни қўллашни сўраган.
Йигит Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисми билан айбли деб топилган ва унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган. Шунингдек, қамоқда сақлаш харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида жами 309 минг сўм ундирилиши ҳам белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида ўзи билан бир жойда ишлайдиган 18 ёшли қизга жинсий аъзосини видеога олиб ташлаган 20 ёшли йигит 5 суткага қамалганди.
Live
Барчаси