Тошкент вилоятида машинадан 11 дона ўқ топилди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятидаги божхона постига кириб келган фуқаронинг машинасидан 11 дона травматик тўппонча патронлари топилди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, “Бекобод авто” чегара божхона пости ходимлари томонидан Чегара қўшинлари билан ҳамкорикдага божхона постига кириб келган фуқаро бошқарувидаги автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.

Енгил автоуловни божхона кўригидан ўтказиш жараёнида орқа ўриндиқдаги буюмлар идиши ичида оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва декларацияда кўрсатилмаган 11 дона 10 миллиметрли травматик тўппонча патронлари аниқланган.

Билдирилишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг қурол тўғрисидаги қонунига мувофиқ, фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини давлат ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш ва транзитини амалга ошириш тегишли органларнинг рухсатномалари билан амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент аэропортида жорий йил бошидан буён Авиация хавфсизлиги хизмати томонидан 500 дан зиёд тақиқланган буюмлар мусодара қилингани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

божхона тўппонча патрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг