Тошкент вилоятида уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Олам

image

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида уч нафар фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда “Миллар” хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида уч киши вафот этган. Улардан бири 14 ёшли бола бўлган. 

Хонадондан ёрдам сўраб, дод-вой солинганда марҳумларнинг қўшнилари борган. Уларнинг айтишича, зудлик билан тез ёрдамга қўнғироқ қилинган. 

Қайд этилишича, вафот этган фуқаролар ушбу уйга атиги уч кун олдин кўчиб келган. 

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятининг Кармана туманида 30 ёшли эркак ва унинг 4 ёшли ўғли ис газидан заҳарланиб вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ис гази Ўрта Чирчиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг