Тошкентда 16 ёшли ўсмир қамалди
3-саҳифа
−
19 Ноябрь 10118 1 дақиқа
Тошкент шаҳрида аввал судланган 16 ёшли ўқувчи пул ва телефон ўғирлагани учун қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари хабар берди.
Қайд этилишича, 2009 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, ҳозирда Тошкент шаҳрида яшаб келаётган 16 ёшли ўсмир ота-онаси билан уришиб қолиб, уйидан чиқиб кетган. У 2025 йилнинг 2 апрелида Яккасарой туманида содир этган жинояти учун Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) иккинчи қисми “г” банди билан айбли деб топилиб, унга нисбатан жарима жазоси қўлланилган. 16 ёшли йигит ушбу берилган жазодан тўғри хулоса чиқармасдан, яна жиноятга қўл уриб, ойналари очиқ қолдирилган автомобиллардан пул ва телефон аппаратларини ўғирлаб келган.
Ҳолат бўйича иш Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида кўриб чиқилди. У Жиноят кодексининг 169-моддаси учинчи қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, Жиноят кодексининг 85-моддасига асосан 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентга Германиядан қорадори олиб келган курьер қамалганди.
Live
Барчаси