Тошкентда 33,4 минг дона психотроп сақлаган шахс қўлга олинди (видео)
3-саҳифа
−
02 Март 1409 2 дақиқа
Тошкент вилоятининг Зангиота туманида катта миқдорда психотроп сақлаган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган шахс ва унинг 27 ёшли самарқандлик таниши пойтахт ҳудудида тўхтатилиб текширилган. Уларнинг ёнида 8400 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги маълум бўлган.
Шунингдек, улар вақтинчалик омбор сифатида фойдаланиб келаётган Чилонзор туманидаги уйдан ҳам 12600 дона “Регапен” ва 10 минг дона турли хилдаги, ишлаб чиқариш фирмаси аниқ бўлмаган, қўлбола усулда тайёрланган дори воситалари, дориларни қадоқлашда фойдаланиладиган 500 дона идишлар аниқланган. Бундан ташқари қалбаки дориларнинг қадоқларига тегишли қайдларни ёзишга мўлжалланган маркерловчи мини-принтер қурилмаси ашёвий далил сифатида олинган.
ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Ички ишлар ва божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса, 1994 й.т. шахс 6 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситасини 600 минг сўмга сотган вақтида қўлга олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унга бу турдаги дори воситаларини етказиб бериб турган, Наманган шаҳрида яшовчи, 1987 йилда туғилган муқаддам судланган фуқаро ҳам пойтахт ҳудудида ушланган. Унинг Tracker русумли автотранспорт воситасидан 12400 дона “Зардекс” ва 14 дона “Регапен” дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-февраль ойларида наркотикларни ўтказиш ва тарқатиш билан шуғулланувчи 22 та уюшган наркожиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси