Тошкентда 64 ёшли аёл ўзини 7-қаватдан ташлади

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Бектемир туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида яшаган аёл 7-қаватнинг кириш йўлагидаги панжара билан ёпилмаган очиқ қисмидан пастга тушиб кетиб ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди.

Унинг билдиришича, Бектемир тумани Абай МФЙ Роҳат кўчасидаги уйда яшаган 1961 йилда туғилган аёл жонига қасд қилиб, ўзини ўзи 7-қаватдан ташлаб юборган ва воқеа жойида вафот этган.

Воқеа жойига тезкор тергов гуруҳ чиққан. Текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳридаги кўп қаватли уйнинг 14-қаватидан Тошкент тиббиёт университети Термиз филиалининг 2007 йилда туғилган 2-босқич талабаси ўзини ташлаб вафот этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Бектемир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг