Тошкентда “Афросиёб” локомотивида ёнғин чиқди (видео)
3-саҳифа
−
28 Май 7673 1 дақиқа
Бугун, 28 май куни Тошкент шаҳрида “Афросиёб” электропоездини тортиб юриш учун ёрдамчи операцияларни бажарадиган манёвр тепловозида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темирйўллари” акциядорлик жамияти хабар берди.
Маълум қилинишича, ёнғин фақат поезд таркибини тортиб юриш учун ёрдамчи операцияларни бажарадиган манёвр тепловозида юз берган. “Афросиёб” поезди таркиби ёнғиндан зарар кўрмаган ва эртага режалаштирилган рейсини одатдагидек бажаради.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, ёнғин вақтида вагон ичида йўловчилар бўлган, аммо “Ўзбекистон темирйўллари” бу ҳақдаги даъволар ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирган.
“Ҳодиса мунтазам қатновдан ташқари пайтда содир бўлган ва поездда йўловчилар бўлмаган”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, мутахассислар воқеа жойига тезкорлик билан етиб бориб, ёнғинни муваффақиятли бартараф этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилояти Олот туманида пропан газ қуйиш шохобчасида ёнғин чиққанди.
Live
Барчаси