Тошкентда автобус ва Haval босиб кетган пиёда вафот этди
3-саҳифа
−
10 Декабрь 5515 1 дақиқа
Кеча, 9 декабрь куни Тошкент шаҳрида автобус ва Haval пиёдани босиб кетди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, соат 22:30 ларда Миробод тумани Ислом Каримов кўчасида Yutong русумли электробусни бошқариб кетаётган ҳайдовчи тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Шу вазиятда автобус зарбидан пиёда қарама-қарши йўналишга йиқилган, оқибатда Haval русумли автомашинаси ҳам ушбу пиёдани уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
“Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида икки ўзбек вафот этганди.
Live
Барчаси